Шукр yangi sher
Унинг тўрт яшарли қизи бор эди,
Яна ҳомиладор, севинди аёл.
Ультратовушда аттанг қиз деди.
Олиб кетди уни бемаъни ҳаёл.

Тушкунликка тушиб, кириб келди у
Эрига ийманиб, яна қиз деди.
Эри лой қўл билан қучоқлади-ю
Нега хафасан деб далдалар берди.

Ўғилми, қизми у, Аллоҳ неъмати,
Неъматига ҳеч ҳам бўлма ношукр
Қисматни албат бўлар хикмати,
Фарзанд яшашинга бағишлар хузур.

Вақт соати етди, келди ўша кун,
Аёл бирозгина қийноқлар кўрди.
Жаррохлик йўли билан туққани учун,
Анча вақт бечора, бехуш хам бўлди.

Бир маҳал зулматда кўрди ўзини,
Жарни ёқасида турганмуш қўрқиб,
Эри хам кўринди, кўрди қизини,
Лекин боролмасди ёнига ўтиб.

Қизчаси талпинди онаси томон,
"Онажон” деганча қўлидан тутди.
Шу овоз сақлади жонини омон,
Аросат йўлданам у аёл ўтди.

Кўзини очганда эри ёнида,
Кўзларин ёшлаб йиғлаб турарди
Яхши кўриб кетди шундай ҳолида
Аввалдан меҳрини яхши биларди.

Яна бир хушхабар, туққан фарзанди.
Қиз эмас, пахлавон ўғил бўлибди.
Ҳозир бу холатнинг йўқ эди фарқи,
Шукр дерди лекин, бахт хам кулибди.

Ўйларди бахтлиман, жудаям ҳозир.
Чунки мени жондан суйганларим бор.
Аллоҳ ҳар қандайин қудратга қодир
Шундайин яшашга розиман такрор.

Чунки ҳар қандайин қолган холатда,
Эрини далдаси беролди қанот.
Аста шивирлади: "Эрим бу бахтда
Унинг муҳаббати хамиша нажот”
Категория: IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР | Добавил: Admin (27.03.2017)
Просмотров: 1076 | Теги: Шукр yangi sher | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar