00:15 WiFi Parolini buzishni bilasizmi ? | |
Бугунги мақоламизда Сизларга WiFi паролини 5 дақиқада бузишни ўргатамиз. WiFi паролини бузиш учун бизга озгина вақт ва билим кифоя қилади. Маслаҳатларимизни бирга-бир қилиб такрорланг. Бунинг учун . . . Хай Хай шошманг. Сайтга киришдан олдин Сиздан қандай фикр ўтгани бизга номаълум. qiziqarli.com шунақа маслаҳатлар берар эканми? Вой! WiFi паролини бузса бўларкан. Қандай бузса бўлади? деган фикр ўтган бўлиши аниқ. qiziqarli.com шунақа маслаҳатлар берар эканми деб асабийлашиб кирганлар адашасиз. Биз бу мақолани WiFi паролини бузиб кирмоқчи бўлганлар учун ёздик. Азиз WiFi паролини бузадиган бўлажак Хаккерлар. Бизга шундай саволлар билан мурожаат қилишади. Барчангизга савол: Бировнинг ҳаққидан қўрқмайсизларми? Бу замонавий ва очиқдан-очиқчасига ўғирликку. Ўзингизни уни ўрнига қўйиб кўринг. Бир онда барча мб ларингиздан айрилиб қолсангиз алам қилмайдими. Маслаҳатимиз миянгиздан бундай фикрни ўчириб ташланг. Халол пулингизга мб сотиб олинг ва мард бўлинг. Хафсалангизни пир қилганимиз учун узр Яхшиси дўстларингизга ҳам улашиб уларни тарбияга чақиришга ёрдам беринг. Manba: maslahatim.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |