17:40 ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ "ЁШЛАР" ТЕЛЕКАНАЛИ РАҲБАРЛИГИДАН КЕТДИ | |
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан кетди. UZ24 манбасининг хабар беришича, хонанда ўз ихтиёри билан ушбу лавозимдан кетмоқчилигини раҳбариятга маълум қилган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, у телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, Президент Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори этиб тайинлаган эди. Ўтган ҳафтада унинг ташаббуси билан тайёрланган янги телелойиҳа эфирга узатилганди. Manba: Darakchi.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |