Oymomojon, o'zingni qirg'oqlardan izladim
Неча баҳорим ўтди гул атрига бегона, Шамолдайин шошгани — йўл қадрига бегона, Қайси ошиқ, ахир, айт ишқ дардига бегона, Оймоможон, ўзингни сўроқлардан изладим. *** Пайкармидинг, билмадим, сувларда оққим келди, Балиқларга айланиб ортингдан чопгим келди, Эҳ, билсайдинг, шунчалар ўзингга ёққим келди, Оймоможон, ўзингни қирғоқлардан изладим. *** Қайларга урай бошим, доғларга етолмасман, Қадгинамни дол қилган тоғларга етолмасман, Шунчалар соғинтирган ёқларга етолмасман, Оймоможон, тўзимни йироқлардан изладим. *** Тўзиб кетди хаёлим, тўзон бўлиб қолдим мен, Ўз қалбимга сиғмайин зиндон бўлиб қолдим мен, Ҳасратларга кўмилган армон бўлиб қолдим мен, Оймоможон, ўзингни фироқлардан изладим. | |
| |
Просмотров: 440 | | |
Всего комментариев: 0 | |