ЁНДИМ...
Ёндим ишқнинг тафтида, Кел, мана кўр, харобман. Бу дунёнинг кафтида, Изим йўқдир, саробман... На ишим бор, на обрў, Гоҳ Тошкентда изғидим. Ҳажр келиб рўбарў, Ҳазонлардек тўзғидим. Илон кўрдим тушимда, Балки йўлдир, ё душман. Қор ёғмади қишимда, Балки шунданми ғашман. Сен-ку ғамга тўлдирдинг, Энди ким ҳам кулдиргай. Бир кун мени ўлдирса- Изтироблар ўлдиргай. Ҳаёт - кураш, бу жангда, Ғолиблар қолар яшаб. Бекинволиб ҳужрангда, Сен кимларга тутдинг лаб... | |
| |
Просмотров: 1101 | | |
Всего комментариев: 0 | |