Ивиб борадир юрак.
Ёмғир ёғар далада,
Тиниқлашган ҳўв фалак.
Шеър ёзарман панада,
Ивиб борадир юрак.

Умрим узуқ-юлуғдир,
Гоҳ ёмғирли, гоҳ қорли.
Оғзимда сўз, ки, чўғдир,
Лабим йиртиқ, лаб қонли...

Йўлга тушдим, йўл юрдим,
Сочим елни қамчилар.
Кўлмакларга лаб бурдим,
Лабдан ўпди томчилар.

Очди дилнинг баҳрини,
Япроқларнинг ҳар саси.
Ювди ишқнинг ҳажрини,
Дедим, Ё Ҳақ бўсаси!
Категория: SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ | Добавил: Админ (26.03.2018)
Просмотров: 1109 | Теги: Ивиб борадир юрак. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar