Ҳатто Пайғамбар ҳам умматим деган...
Шамол сочларига қўлларим шона,
Шамолга шеър айтмак қисматим экан.
Ҳақ йўлда юрганни Ҳақ қўллар она,
Ҳатто Пайғамбар ҳам умматим деган...

Гарчи, юрагимни ўртар хотира,
Сиз борсиз - ҳаётга кулиб қарадим.
Фарзандлик бурчимни оқлашдан кўра,
Балки шоирликка кўпроқ ярадим.

Анинг илкидадир ҳар битта тақдир,
Бир кун кетар бўлсам дунёдан тона.
Қора булутларни қувиб бирма-бир,
Фақат шамол бўлиб қайтаман, она!
Категория: SHERLAR / ШЕРЛАР/ СМС СТИХИ | Добавил: Админ (26.03.2018)
Просмотров: 1985 | Теги: Ҳатто Пайғамбар ҳам умматим деган.. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar